Матбуот анжуманида журналист, ижтимоий тармоқ фаоллари, жамоатчилик вакиллари ёшлар ҳамда ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.
Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018-йил 13-апрелдаги ПФ-5415-сон “Давлат ҳуқуқий сиёсатини амалга оширишда адлия органлари ва муассасалари фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳамда ушбу санадаги ПҚ-3666-сон “Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги фаолиятини янада такомиллаштиришга доир ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорларига асосан туман адлия бўлими томонидан 2022-йилнинг ўтган 9 ойи давомида қабул қилинаётган қонунлар ва бошқа қонун ҳужжатлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини туманлар тузилмаларидаги ижрочиларга етказиш, “республика – вилоят – туман – маҳалла” принципи бўйича ҳуқуқий тарғибот ва аҳолининг ҳуқуқий саводсизлигига барҳам бериш борасидаги ишларни ташкил этиш йўналишида қуйидаги ишлар амалга оширилган.
Жумладан, туман адлия бўлими томонидан 2022-йил 3-чорак якунига қадар тумандаги барча ҳамкор ташкилотлар вакиллари иштирокида 1599 та ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ўтказилган.
19 марта телевидение, 120 марта радио, 44 марта газеталарда чиқишлар ва бошқа электрон ахборот воситаларида, шу жумладан, “Бойсун Адлия-Маҳалла” номли телеграмдаги ҳамда давлат органи ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмалари гуруҳларга 1028 та ҳуқуқий ахборот материалларининг қисқача матнлари жойлаштирилди, 378 марта оғзаки, шундан тумандаги МФЙларида 128 марта, 43 марта таълим муассасаларида, 172 марта меҳнат жамоаларида, 35 марта бошқа жойларга борган ҳолда 71 та маъруза, 299 та давра суҳбатлари, 8 та семинарлардан иборат ҳуқуқий тарғибот тадбирлари ташкиллаштирилиб, уларда иштирок этган 2190 дан ортиқ тингловчиларга қабул қилинган қонунлар ва бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар, мамлакатимизда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг мазмун-моҳиятини ва аҳамиятини ҳақида таништириб ўтилди ҳамда тегишли тадбирлар қатнашчиларига 9 турдаги 437 дона қонунчилик тарғиботи акс этган буклет, флаерлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 21-октябрдаги 654-сонли қарори юзасидан “Кам таъминланган оилаларга бериладиган нафақалар ва моддий ёрдам бўйича” Услубий қўлланма ишлаб чиқилиб, унинг электрон нусхаси тумандаги 39 та МФЙлари масъулларига берилди ва уларни қизиқтирган турли хил масалалар бўйича саволларига жавоблар берилди.
Ўтказилган ҳуқуқий тарғибот тадбирлар тавсилотлари тўғрисидаги маълумотлар адлия бўлимининг “Фаcебоок”, “Сурхондарё вилоят адлия бошқармаси” ижтимоий тармоқларида очилган гуруҳларига жойлаштирилган.
Бундан ташқари, Вазирлар Маҳкамасининг 2017-йил 22-декабрдаги “Ҳуқуқий ахборотни тарқатиш ва ундан фойдаланишни таъминлаш тўғрисида”ги 1013-сон Ўзбекистон Республикаси қонунини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорида барча давлат органлари ва ташкилотлари ҳамда нодавлат нотижорат ташкилотлар Адлия вазирлиги ва унинг ҳудудий тузилмаларидан норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни электрон тизим орқали қабул қилиб олишлари ва уларни раҳбарлар ва ходимлар эътиборига етказиш вазифаси юклатилган.
Туман адлия бўлими томонидан Адлия вазирлигидан электрон шаклда келиб тушган 892 та норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар матнлари, шу жумладан (50 та Ўзбекистон Республикаси Қонулари, 282 та Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва қарорлари, 357 та Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ҳамда 189 та вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларининг буйруқлари, қарорлари, 14 та маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарори матнлари) давлат органлари ва ташкилотларининг тумандаги бўлинмаларига электрон шаклда етказилган.
Шу билан бирга, ҳуқуқий тарғибот соҳасида муайян камчиликлар, ўз ечимини кутаётган муаммолар ва тўлиқ фойдаланилмаган имкониятлар ҳам мавжуд.
Шу муносабат билан, Ўзбекистон Республикасининг “Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисида”ги Қонунининг 38-моддаси ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2021-йил 15-июндаги 373-сон қарори билан тасдиқланган Давлат органлари, хўжалик бирлашмалари ва маҳаллий ижро этувчи ҳокимияти органларининг расмий веб-сайтига қўйиладиган асосий талабларга мувофиқ Бойсун туман ҳокимининг тегишли расмий-веб сайти ва расмий нашрида эълон қилинишини учун берилган.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024
1 изоҳ