Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари Д.Хафизов, мактабгача таълим бўлими мудири С.Каримов, журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, блогер ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

Янги Ўзбекистонда талим тизимини тубдан ўзгартириш, уни халқаро стандартларга интегратсиялаш, меҳнат бозори талабига мос малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда учинчи ренессанс гоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш мақсадида катта ислоҳотлар амалага оширилмоқда.

Мактабгача талим узлюксиз талимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таминлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. 3-7 ёшгача бўлган болалар мактабгача талим –тарбияси давлат ва нодавлат мактабгача талим ташкилотларида ва оилада амалга оширилади. Мактабгача талимнинг мақсади – болаларни мактабдаги ўқишга тайёрлаш, болани соғлом, ривожланган, мустақил шахс этиб  шакллантириш, қобилиятларини очиб бериш, ўқишга, тизимли талимга бўлган иштиёқини тарбиялашдир.

Шуни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларида тизимли ислоҳотлар, талим – тарбия жараёнларини сифатли ташкил етиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама пухта билим олиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида еътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда туманимизда ҳам мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги боғчалар қуриш бўйича давлат дастури қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси ҳисобга олиниб, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, жумладан, нодавлат мактабгача талим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда.

Ўзбекистон республикаси президентининг 10.06.2021 йилдаги пқ-5144-сон “қамров даражаси паст бўлган туманларда мактабгача талим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш бўйича қўчимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси ва Бойсун тумани Мактабгача талим тизимидаги ислохотлар мисоли сифатида куни кеча туман марказидан узоқда жойлашган Кўлқамиш, Мунчоқ, Тўда, Даштиғоз маҳалла фуқоролар йиғинида  янги Сендвич панел конструксияси асосида 4 та давлат мактабгача талим ташкилоти қуриб фойдаланишга топширилди. Ташкилотда болалар талим - тарбия олиши учун барча шарт шароитлар яратилган бўлиб унда талим тарбия жараёнлари сифатли олиб борилади.

2022-йил якунига кўра яна 8 та Сендвич панел конструксияли,  2-та инвестиция дастури асосида ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари асосидаги болалар соғлом ривожланиши ва ўқиб талим-тарбия олиши учун барча шарт шаротларга ега Давлат мактабгача талим ташкилотлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бунда тумандаги 760 нафар бола мактабгача талимга қамраб олинади ва  180 нафар ходим иш билан таминланади.

Мактабгача таълим соҳасига ихтисослашган кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида еътибор қаратилилиб келинмоқда. Чунки Қабул қилинаётган барча- барча қарорларни амалга оширадиган, фарзандларимизга билим асосларини, енг зарур ҳаётий тушунча ва кўникмаларни ўргатадиганлар юқори малакали тарбиячи ва мураббийлардир!!! Олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларининг “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича 2018—2022-йиллар давомида олий малумотни тугаллаган 70 нафар педагог кадрлари тумандаги талим ташкилотларига ишга қабул қилинган ва фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек матбуот анжумани сўнгида ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда журналистларнинг қизиқтирган саволларига батафсил маълумот бериб ўтилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 11 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?