Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули куни бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими, ташкилот ва корхона раҳбарлари тегишли мутасаддилар ҳамда фуқаролар иштирок этишди.
Бугунги қабул жараёнида тумандаги Косиблар, Тоқчи, Шўрсой, Дарбанд маҳаллаларида ичимлик суви бўйича учраётган муаммолар масъуллар томонидан жойига чиқиб ўрганилиб, ушбу муаммоларни қисқа муддатларда бартараф этиш юзасидан кўрсатмалар олишди.
Шунингдек тиббиёт, иш билан таъминлаш, уй жой, газ, электр, банк кредити масалалари жойида ижобий ҳал этилиб, суд билан боғлиқ мурожаатларга ҳуқуқий тушунчалар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024