Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
РАСМИЙ СТАТИСТИКА — ИСЛОҲОТЛАР КЎЗГУСИ.

2021 йилнинг 11 августида Ўзбекистон Республикасининг “Расмий статистика тўғрисида”ги Қонуни қабул қилинди. Ушбу қонуннинг қабул қилингани натижасида бир қатор устувор мақсадларга эришиш мақсад қилинган. Жумладан:

— миллий статистика тизими халқаро стандартларга мос равишда ислоҳ қилинади;

— мамлакатдаги расмий статистик маълумотларни тайёрловчи барча органларнинг статистика соҳасидаги фаолияти тартибга солинади;

— Давлат статистика қўмитаси ҳамда расмий статистикани тайёрловчи бошқа идораларнинг бу соҳадаги профессионал мустақиллиги таъминланади;

— фойдаланувчиларнинг ишончли, сифатли ва долзарб расмий статистик маълумотларга бўлган эҳтиёжлари қондирилади;

— расмий статистиканинг очиқлиги ва шаффофлигини таъминлаш борасидаги ислоҳотларнинг натижадорлиги белгиланади.

Ўз навбатида, ушбу эришиладиган барча натижалар кенг жамоатчилик, шу жумладан, халқаро ташкилотлар ва хорижий инвесторларни Ўзбекистоннинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиши ҳолати тўғрисидаги долзарб, ишончли ва сифатли статистик маълумотлар билан таъминлаш ҳамда мамлакатимизнинг турли халқаро рейтинглардаги ўрнини янада мустаҳкамлашга муҳим замин яратади.

Бугунги кунда Давлат статистика қўмитаси томонидан ҳар бир ҳужжатнинг қабул қилинишидан тортиб, то унинг ижросини таъминлашга қадар бўлган жараён доимий назоратда олиб борилади. Статистика соҳасини ривожлантиришга доир қабул қилинган қонунчилик ҳужжатларининг ижроси таъминланиши натижасида бир қатор ижобий натижаларга эришилди. Хусусан, Давлат статистика қўмитасининг расмий веб-сайти (stat.uz) Лондондаги Очиқ маълумотлар институти (ODI) баҳолаш тизими бўйича энг юқори — “Платина” даражасига лойиқ кўрилди. БМТнинг “Электрон ҳукумат кузатуви — 2020”да “Очиқ давлат маълумотлари индекси” бўйича Ўзбекистон энг юқори (Very High OGDI) кўрсаткичига эга бўлган жаҳоннинг 41 та мамлакати орасидан жой олди. Шу билан бирга, Очиқ маълумотлар рейтингида (Open Data Inventory — ODIN) Ўзбекистон Республикаси 63 баллни тўплаб, рейтингда 125 поғонага кўтарилди ҳамда дунёда 44-ўринни, Марказий Осиёда эса 1-ўринни эгаллади. Бундан ташқари, мамлакатлар статис тика идораларининг фаолиятини халқаро даражада баҳолаш бўйича муҳим рейтингда, яъни Жаҳон банкининг “Статистика салоҳияти индекси”да ҳам мамлакатимиз кўрсаткичлари ўсиб бормоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 19 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?