Аҳолини рўйхатга олиш жараёнларида аҳоли пунктлардаги турар жойлар ва бино иншоотлар рўйхатини тузиш, кадастр агентлиги томонидан тайёрланган хариталарини мослигини хатловдан ўтказиш, маҳалла ва қишлоқ аҳоли пунктларидаги хонадонлар рўйхати ва ундаги аҳоли сони тўғрисидаги маълумотларни шакллантириш мақсадида маҳаллалардан танлаб олинган регистраторларни Давлат статистика қўмитасининг ўқитиш дастурига мувофиқ бугун Бойсун туманида ўқув семинари ташкил этилди.
Ушбу семинарда тайёрланган хариталардаги уй жойлар ва бино иншоатларни хатловдан ўтказувчи регистраторлар билан ўқув машғулоти ҳамда жойларга чиқиб амалий тарзда жараённи биргаликда амалга ошириш ишлари бажарилиши белгиланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024