Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
2022 ЙИЛ 3-БОСҚИЧ “АЁЛЛАР ДАФТАРИ” ШАКЛЛАНТИРИЛДИ.

Бойсун туманида жами 58364 нафар хотин-қизлар бўлиб, шундан 22484 нафари 30 ёшдан ошган аёллар ҳисобланади.

Жорий йилда сўровнома олинган аёлларнинг муаммолари ўрганилиб, 6 тоифага бўлинди ҳамда “Аёллар дафтари”га киритилди.

Бугун тумандаги 1-сектор ҳудудидан “Аёллар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ишсиз хотин-қизларга тикув машинаси ва пишириш печи берилди ҳамда уларнинг уй шароитида бандлиги таъминланди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?