Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Бугунги “Сиёсий-маʻрифат соати”да туман ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Мазкур ўқув соатида “Янги Ўзбекистон Ёшлари бирлашайлик” шиори остида видео лавҳа намойиш этилиб, “Давлат фуқаролик хизматидаги гендер тенгликни таъминлашнинг ҳуқуқий ва таҳлилий жиҳати” мавзусида, шунингдек, ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти, "Бир чимдим" маънавият рукни ҳамда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида батафсил маълумотлар берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024