Бугун Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди. Қабулда туман ҳокими, туман прокурори, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари ҳамда тегишли ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этдилар.
Фуқаролар томонидан билдирилган ҳар бир мурожаат ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши юзасидан ва муддат талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши ҳақида кўрсатма ҳамда тушунтиришлар берилди.
Июн ойи ҳаво ҳарорати кескин кўтарилганлиги сабабли аҳолининг ичимлик сувига бўлган талаби кўплиги боис мурожаатларнинг асосий қисми ҳам шу мазмунда бўлганлиги учун, мутахассислар иштирокида ҳар бир мурожаат ўрганилиб, аниқ чоралар белгиланиб, назоратга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024