Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИДАГИ ТУРИСТИК КОРХОНАЛАР СОНИ ЯНА БИТТАГА ОРТДИ.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 27-январдаги “Хизматлар соҳасини ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлари тўрисида”ги ПҚ-104-сонли Қарорининг 8-иловасига асосан Сурхондарё вилоятига 2022-йилда хизматлар соҳасини ривожлантириш учун Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида 45,0 млрд. сўм маблағлар ажратилиши белгиланган.

Муҳтарам Президентимизнинг мазкур Қарори ижросини таъминлаш мақсадида бугун Бойсун туманида туристик корхоналар сони яна биттага кўпайди. Янги туристик корхона Бойсун тумани Инкабод маҳалласи Камари Азиз кўчаси 41-уйда ташкил қилинди.

Турфирма Сурхондарё вилояти Туризм ва маданий мерос бош бошқармаси ташаббуси билан 27-июн куни “БОЙСУН КЎҲИНУР ТРАВЕЛ” МЧЖ номи билан очилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?