Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН КОНСТИТУЦИЯСИ – МЕНИНГ КОНСТИТУЦИЯМ!

Бойсун туманидаги “Шўрсой” маҳалласи ҳудудида жойлашган 6-сонли умумтаълим мактабида Ўзбекистон Республикаси Конституциясига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилаётганлиги муносабати билан Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари Аъзамжон Тўлабоев, Ҳазратқул Хўжамқулов, О'зМТДП Марказий Кенгаши бўлим бошлиғи Ҳамдам Ниёзов, О'зМТДП Сурхондарё вилоят Кенгаши раисининг биринчи ўринбосари Акбар Каримовлар иштирокида тарғибот тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда Халқ депутатлари Бойсун туман Кенгаши депутатлари, корхона ва ташкилотлар раҳбарлари, “Шўрсой” маҳалласи фуқаролари иштирок этишди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ҳамда маҳаллий Кенгашлар депутатлари иштирокида ўтказилган учрашувда ватанимизда олиб борилаётган Конституциявий ислоҳотлар, унинг мазмун-моҳияти ва зарурати ҳақида қатнашчиларга батафсил маълумотлар берилди. 

Шунингдек, йиғилиш давомида сўз олганлар томонидан конституциямизнинг айрим моддаларига киритилаётган ўзгартириш ва қўшимчалар, ёшларни қўллаб-қувватлаш, оилаларни  мустаҳкамлаш ва ҳимоя қилиш, энг муҳими мамлакатимизда инсон қадрини улуғлаш, ҳар жабҳада унинг манфаатларини таъминлашга хизмат қилиши алоҳида таъкидланди.

Тадбирда ЎзМТДП Бойсун тумани Кенгаши депутати Самад Баҳовуддинов ҳам мазкур сиёсий жараён хусусида ўз фикрларини билдирди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?