Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 45 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан ичимлик суви, ички йўллар таъмири, соғлиқни сақлаш, табиий газ, кадастр ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалаларида мурожаатлар билдирилди.
Мурожаатлар шу жойнинг ўзида мутасаддилар иштирокида ўрганилиб, вақт талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши маълум қилинди.
Шунингдек қабулда суд, алимент ҳамда ўзаро низоли мурожаатлар юзасидан ҳуқуқий маслаҳатлар берилиб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024