Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Сурхондарё филиали томонидан Бойсун туманида ҳоким ўринбосарлари, сектор раҳбарлари, ҳоким ёрдамчилари ва хотин-қизлар фаоллари учун семинар ташкил этди.
Семинарда сектор раҳбарлари фаолиятини энг муҳим самарадорлик кўрсаткичлари асосида баҳолаш бўйича янги жорий этилган тизим муҳокама қилинди.
Шунингдек туман ҳокими ўринбосарлари фаолияти самарадорлигини баҳолашга ёʻналтирилган рейтинг тизимининг янги кўрсаткичлари юзасидан маʼлумотлар тақдим этилди.
Семинарда бошқарув ходимлари, сектор раҳбарларига аҳоли муаммолари билан манзилли ишлаш, фаолиятни ташкил этишда натижадорликка эришишга хизмат қиладиган таклиф ва тавсиялар берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024