Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Омонхонада хизмат кўрсатиш соҳалари кенгаяди

Бойсун тумани Инкобод маҳалласида жойлашган Омонхона қишлоғи гўзал табиати, ҳамда шифобахш суви билан хорижий ҳамда маҳаллий меҳмонларни доим ўзига жалб қилиб келган.

Жорий йилнинг 7 июн куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида хизматлар кўрсатишни ривожлантириш орқали аҳоли бандлигини таъминлаш ҳамда даромадларини ошириш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида Бойсундаги Омонхона қишлоғида хизматлар ва сервис лойиҳаларини кенгайтириш ҳақида вазифалар белгилаб берилган эди.

Маълумот ўрнида Омонхона қишлоғида 1 та сиҳатгоҳ, 3 та меҳмонхона бўлиб, меҳмонларни 190 та хонадон қабул қилади (йилига ўртача 22-25 минг меҳмон келади). Ушбу қишлоқдаги ҳоким ёрдамчиси меҳмонлар оқимини 100 мингга етказиш бўйича иш бошлаган.

Омонхона қишлоғида хизматлар соҳасини кенгайтириш мақсадида лойиҳа офислари таклифлари ишлаб чиқарилмоқда. Бундан ташқари аҳоли фикрлари ҳам ўрганилмоқда.

Куни кеча оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирокида маҳаллий аҳоли, хизмат кўрсатиш соҳа вакиллари жумладан, тадбиркорлар, оилавий меҳмонхона уйлари, хизмат кўрсатиш объектлари вакиллари билан суҳбатлар ўтказилиб, Омонхона қишлоғига ташриф буюрувчи меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатиш учун амалга оширилиши лозим бўлган ишлар, таклифлар ўрганилди.

Дарҳақиқат бугун Омонхона сиҳатгоҳига ташриф буюрувчилар сони кескин кўпайганлиги боис меҳмонхоналар одамлар билан гавжум. Бундан ташқари оилавий меҳмон уйларига ҳам талаб катта.

Омонхона қишлоғини инфратузулмасини яхшилаш, янги инновацияларни олиб кириш, маҳаллий ва хорижлик меҳмонларга сифатли хизмат кўрсатиш қолаверса ишсиз аҳоли қатламини бандлигини таъминланишига замин бўлади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?