Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БУ БАХИЛЛИКМИ Ё.....

ҚУЛАЙ ШАРОИТ ЎЗ ЎЗИДАН БУНЁД ЭТИЛМАЙДИ ЁХУД МЕҲНАТНИНГ ҚАДРИГА ЕТИШ КЕРАК

... Жажжи Мадина боғчадан қайтаркан, саломатлик йўлакчасида газета вароқлаб ўтирган бувисининг ёнига югуриб келди. Боғчадан фарзандини олиб келаётган онаси “Овқат қилишини айтиб”, уйига шошилди. Буви набира алламаҳалгача соя-салқинда суҳбатлашиб ўтирди. Бу орада саломатлик йўлаксачи ёнидаги аттракционларда мириқиб ўйнаган Мадинанинг қувончи чексиз. Аниқроғи, бу ерда қувониб ўйнаётган болажонларнингда шодлигининг чеки йўқ.

Яқиндагина Бойсун туманининг "Олмазор" кўчасида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 28 декабрдаги “2021 — 2023 йилларда ўзбекистон республикасининг ижтимоий ва ишлаб чиқариш инфратузилмасини ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида” ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида қурилган саломатлик йўлакчаси ва Workout майдончаси туман аҳли учун муносиб туҳфа бўлди.

Бойсун туманининг "Олмазор" кўчасида умумий узунлиги 3,2 км бўлган саломатлик йўлаги қурилиб фойдаланишга топширилди. Ушбу йўлакча пиёдалар, ногиронлар ҳамда велосипедлар ҳаракатланишига мўлжалланган.

«Бойсун қурувчи" МЧЖ томонидан қурилиш ишлари амалга оширилган мазкур пиёдалар йўлакчасини 132 та 150 ква ёритиш чироғи ва кичкина устун, 132 та 100 ква ёритиш чироғи ва катта устунлар ёритиб туради.

Ушбу саломатлик йўлагида аҳолини, айниқса ёшларни йўл-йўлакай спорт билан шуғулланиши учун Workout майдончаси ҳам қурилган. Замонавий қиёфа касб этган майдончаларда аҳоли, нуроний фахрийлар ва ёшлар учун барча шароитлар яратилган.

... Оилавий бюджетнинг ҳисобидан олиб келинган буюмни синдириб ёки йўқотиб қўйган фарзандини ота-онаси яхшигина койиш билан бир қаторда маълум муддатгача жазолаши ҳеч кимга сир эмас. Буни қарангки, яхши ниятда, аҳолини, айниқса нуроний ва ёшларни мазмунли суҳбат қуриши, спорт билан шуғулланиши учун қурилган майдончадаги ускуналарга зиён етказиш, кенг жамоатчилик вакиллари учун хизмат қиладиган ўтиргичларни синдириб, қулай шароитни “кўп кўргувчи” фуқароларимизнинг орамизда юргани бизни ўйлантириб қўйди.

Шу ўринда ўз-ўзидан савол туғилади, халқни, кўп сонли аҳолини манфаатини ўйлаб ҳаракат қилган ҳокимлик ҳамда тадбиркорларнинг меҳнатини “ерпарчин” қиладиганлар ким? Бундай шароитлар ўз-ўзидан бўлиб қолмайди ахир. Йўқдан бор қилиш, аҳоли учун қулай шароит яратиб бериш кўп вақт ва маблағ талаб қилиши барчамизга аёнку!

Замонавий кўриниш касб этган саломатлик йўлакчаси ва Workout майдончасида бўлган кўнгилсиз воқеа “қахрамонлари”нинг асосий мақсади ва нега бундай ишга қўл урганлиги тегишли ташкилот ходимлари томонидан ўрганилмоқда. Ушбу ҳолатга тез кунларда ойдинлик киритилиб, тегишлилиги бўйича жавобгарлик масалалари кўриб чиқилади.

Зеро Муқаддас динимизда бузғунчилик, ва вайронкорлик кескин қораланган. Ўзига ва яқин атрофидаги инсонларга зарар, иснод етказувчи бундай инсонлар борлиги ачинарли ҳолат.


Ю.Холиёров
Бойсун тумани ҳокимлиги Ахборот хизмати раҳбари

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 20 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?