Туман ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими, туман прокурори, туман ички ишлар бўлими бошлиғи, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари мутасадди ташкилот ва корхона раҳбарлари иштирок этишди.
Фуқаролар томонидан кадастр, уй жойини таъмирлаш, ичимлик суви, тиббий хизмат, коммунал хизматлар ҳамда ички йўллар таъмири бўйича ёрдам беришда мурожаатлар билдирилди.
Қабул давомида фуқаролар томонидан берилган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, ижобий ҳал этилиши ва қонун доирасида ўрганилиши юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар берилди, ҳокимлик ваколатига кирмайдиган мурожаатларга мутасаддилар томонидан ҳуқуқий маслаҳат ва тушунтиришлар берилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024