Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Тарғибот ишлари олиб борилди

Бугун Бойсун туманида мавжуд савдо марказлари, савдо шаҳобчалари, бозор ҳамда туманда қолипли нон ишлаб чиқарувчи тадбиркорлик субъектларида сектор раҳбарлари ҳамда мутасаддилар иширокида нарх-навонинг сунъий кўтарилиб кетишини олдини олиш юзасидан тарғибот ишлари олиб борилди.

Шунингдек қолипли нон учун ажратилган ун маҳсулотларининг асоссиз сотилишининг олдини олиш, аҳолига сифатли нон ва нон маҳсулотлари етказиб бериш ҳамда ишлаб чиқарилган нон маҳсулотларининг нархини оширмаслик, шакар, ўсимлик ёғининг нархини барқарор сақлаш каби ҳолатлар бўйича тадбиркорларга тушунтиришлар берилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?