Бойсун туманида табиий газ, электр энергияси ва ичимлик сувини исроф қилмасдан фойдаланиш борасида кўрилаётган чоралар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Нормўминов ҳамда ОАВ ходимлари, ижтимоий тармоқ фаоллари ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирокида очиқ мулоқот бўлиб ўтди.
Очиқ мулоқот давомида туман ҳокимининг ўринбосари Ш.Нормўминов туманда 2022 йил 6 ой давомида табиий газ, электр энергияси ва ичимлик суви борасида амалга оширилган ишлар, хусусан “Обод қишлоқ обод маҳалла” дастури доирасида бажарилган ҳамда бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳақида маълумот бериб ўтди.
Биргина 2022 йилда туманда табиий газ тармоғига янги электрон қурилмалар ўрнатилиши 2021 йилга нисбатан ўсганлиги ҳамда хозирда узлюксиз газ таъминланмоқда. Электр энергияси таъминотида ҳам узлюксиз тизимга ўтилиб, янги трансформатолар, электр симлар ҳамда электр устунлари янгисига алмаштириб борилаётганлиги таъкидлаб ўтилди.
Шунингдек 2022 йилнинг 1-чорагида тумандаги 1-сектор ҳудудига қарашли Хўжаидод маҳалласининг ичимлик сувини яхшилаш борасида 15,5 км сув қувурлари ётқизилди. Бундан ташқари Хўжадияк қишлоғи аҳолисининг ичимлик сувини яхшилаш борасида 20 км сув қувурлари билан таъминлаш ишлари бошлаб юборилди.
Туманда ичимлик сувидан ноқонуний тарзда фодаланиб келаётган истеъмолчилар ҳақида ҳам маълумот берилди. Ичимлик сувидан белгиланган қоидалар асосида фойдаланишни назорат қилиш, аниқланган ноқонуний ҳолатларни бартараф этиш боʻйича ташкил этилган ишчи гуруҳи Бойсун туманида рейд тадбирларини оʻтказган вақтда Хоʻжамайхона-Бойсун марказий ичимлик сув тармогʻига ноқонуний уланиш ҳолатларининг 30 таси “Дарбанд” ва 3 таси “Ҳунармадлар” МФЙда аниқланган. Ҳозирда хуқуқбузарларга нисбатан маʼмурий жавобгарлик тоʻгʻрисидаги кодексига асосан баённомалар расмийлаштирилган ва тармоқдан узиб қоʻйилган.
Очиқ мулоқот давомида ОАВ вакиллари ҳамда ижтимоий тармоқ фаолларининг қизиқтирган саволларига жавоб берилди ҳамда 2022 йилнинг 3 чорагида бажарилиши лозим бўлган ишлар ҳусусида билдирилган таклифлар инобатга олинди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024