Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
САЙЁР ҚАБУЛ

Жорий йилнинг 2 июн куни Бойсун тумани марказидан 70 км узоқликда жойлашган Ўрта Мачай, Юқори Мачай маҳаллалари ҳамда Хўжадияк қишлоғида туман ҳокими, сектор раҳбарлари, халқ қабулхонаси мудири ҳамда фуқаролар иштирокида сайёр қабул ташкил этилди.

Сайёр қабулда фуқаролар томонидан уй жой таъмири, ичимлик суви, ички йўллар таъмири, ижтимоий объектлар қурилиши, сел талофатларини олдини олиш мақсадида сел юрувчи йўлларни таъмирлаш, боғдорчилик, чорвачилик, кредит, соғлиқни сақлаш масалаларида мурожаатлар билдирилди.

Шунингдек сайёр қабулда аҳоли томонидан кўп мурожаат қилинадиган ун маҳсулотларини эндиликда эркин савдо орқали сотиб олинишлиги ҳақида мутасаддилар томонидан тушунчалар бериб ўтилди.

Хўжадияк қишлоғида ташкил этилган сайёр қабулда фуқаролар томонидан ичимлик суви муаммоси таклифи берилди. Ушбу қишлоқ ичимлик суви билан таъминланиши учун 20 км узоқликда булоқ сувидан қувур тортиб келиниши ёки артизанлар орқали ичимлик суви чиқариш лойиҳалари ўрганилиши маълум қилинди.

Бугунги кунда фуқаролар билан очиқ мулоқотлар ўтказилиши, сайёр қабулларни жойида ташкил этилиши, фуқаролар томонидан кўп мурожжатлар бўлишини олдини олишга, муаммоларни жойига бориб ҳал этишга замин бўлмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 4 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?