Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
АҲОЛИНИ РЎХАТГА ОЛИШ ТАДБИРИГА ПУХТА ТАЙЁРГАРЛИК КЎРИЛМОҚДА.

Аҳолини рўйхатга олиш жараёни уч босқичда амалга оширилади. Биринчиси, тайёргарлик босқичи бўлиб, уч йилга яқин вақт давом этади. Иккинчиси, асосий босқич бўлиб, бунда бевосита аҳолини рўйхатга олиш амалга оширилади, яъни аҳоли тўғрисидаги маълумотлар йиғилади, назорат текшируви ўтказилади ва аҳолини рўйхатга олиш материаллари топширилади. Бу тахминан икки ой муддатни ташкил этади. Сўнгги босқич қарийб уч йил давом этиб, олинган маълумотлар кодлаштириш ёрдамида таҳлил қилиниб, натижалар эълон қилинади.

Тайёргарлик босқичи аниқ ва сифатли якунига етказилгач, 2023 йилнинг ноябр ойида аҳолини рўйхатга олиш ишлари бошланади. Қарор билан белгиланган Шахсга доир маълумотларни йиғиш тартибига кўра, рўйхатга олиш ишлари икки хил усулда —қоғоз шакли ҳамда интернет тармоғи орқали амалга оширилади.

Биринчи усулда рўйхатга олувчи ходимларуйма-уй юриб, сўров ўтказади ва саволлардан иборат варақани респондентларнинг сўзлари асосида тўлдиради. Бунда рўйхатга олиш ишлари беш хил шаклдаги сўровномалар—турар жойнинг хусусиятлари ва унда яшовчилар рўйхати, шахсга оид саволнома, Ўзбекистон Республикасига вақтинча келган чет эл фуқаролари учун саволнома, аҳолининг айрим тоифаларига нисбатан шахсга доир маълумотларни йиғиш бўйича саволнома ҳамда вақтинча турган жойи бўйича Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар учун назорат варақасибериш асосида ўтказилади.

Сўровномалар асосий демографик кўрсаткичлар, аҳолининг механик ҳаракати, миграцияси, миллий хусусиятлари, фуқаролиги, таълим даражаси, уй хўжалиги аъзоларининг иқтисодий ҳолати, болалар сонига оид саволлардан иборат бўлади. Яшаб турган хонадонида рўйхатдан ўтишни истамаган респондентлар учун рўйхатга олиш сўровномаларини тўлдириш уларнинг ўзлари яшаб турган маҳаллаларда ташкил этиладиган инструкторлик участкаларида амалга оширилади.Респондентлар томонидан тақдим этилган шахсга доир маълумотларнинг махфийлиги ва уларнинг мазмуни ошкор этилмаслиги рўйхатга олувчи томонидан кафолатланади.

Иккинчи усулда респондентларга қулайлик яратиш мақсадида интернет жаҳон ахборот тармоғи орқали рўйхатдан ўтиш имконияти яратилади. Бунда сўровномалар аҳолининг ўзи томонидан махсус дастур орқали тўлдирилиб, белгиланган электрон манзилга жўнатилади.

Аҳолини рўйхатга олишнинг бирламчи маълумотлари ҳудудий статистика бошқармалари ҳузурида ташкил этиладиган марказларда махсус дастурий таъминот асосида 2024 йил 1 январдан 31 декабрга қадар операторлар томонидан электрон базага киритилади. Рўйхатга олувчи ходимлар томонидан тайёрланган йиғма рўйхатлар натижалари асосида шаҳар ва қишлоқлар, шу жумладан, эркаклар ва аёллар бўйича аҳоли сони тўғрисидаги дастлабки маълумотлар эса 2024 йил 1 мартга қадар тайёрланади.Аҳолини рўйхатга олишнинг электрон маълумотлар базаси 2025 йил 1 декабргача таҳлил этилади ва якуний маълумотлар республика ҳамда ҳудудлар бўйича шакллантирилиб, расман эълон қилинади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?