Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Германия ҳамкорлиги: Касб-ҳунар таълими тизимида ислоҳот ва модернизатсия жараёнини қўллаб қуватлаш

Бугун Бойсун туманидаги 1-сон касб-ҳунар мактабида германиялик эксперт Корнелия Штайниген ташриф буюриб, янги лойиҳа юзасидан ҳамкорлик учрашуви ўтказилди.

Ушбу ташрифдан асосий мақсад Ўзбекистон касб-ҳунар таълими тизимида ислоҳот ва модернизатсия жараёнини қўллаб қуватлаш лойиҳасидир.

Лойиҳа янги икки томонлама ўзбек-немис лойиҳаси “Барқарор иқтисодий ривожланиш” устувор йўналишларнинг бир қисмидир. Германиянинг бу борадаги иштироки Ўзбекистон аҳолиси учун барқарор бандлик ва кўпроқ даромад олиш имкониятларини яратиш ва шу билан бир қаторда яшаш шароитларини сезиларли тарзда яхшилашни кўзда тутади.

Шунингдек эксперт томонидан 1-сон касб ҳунар мактабида мавжуд тикувчилик йўналиши гуруҳи учун яратилган имкониятлар, ўқитувчиларнинг дарс ўтиш услублари, ўқув амалиётлари бундан ташқари ўқувчиларнинг ишлаб чиқариш амалиётлари ўтказиладиган “Бойсун барака чеварлари” тикувчилик корхонаси фаолияти билан яқиндан танишилди.

Эксперт, касб-ҳунар мактаби директори ҳамда тикувчилик йўналишидаги ўқитувчилар иштирокида ҳамкорлик суҳбати ўтказилиб, таклиф ва мулоҳазалар билдирилди.

Икки томонлама ҳамкорликнинг энг фойдали томонлари шундан иборатки, лойиҳа ҳукумат вакиллари, иш берувчилар ва таълим муассасалари вакиллари ўртасида мувофиқлаштирилган ҳамкорликни ривожлантиришга ёрдам беради. Касб-ҳунар таълим ва малакали кадрлар тайёрлаш борасидаги ислоҳотлар Ўзбекистон иқтисодиётининг танланган асосий саноат тармоқларига бўлган эҳтиёжларига янада мос келади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?