Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Бойсун туманида 90 ўринга мўлжалланган Сендвич панелли давлат мактабгача таълим таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Бугунги кунда юртимизда 3-7 ёшли болаларни мактабгача таълимга қамраб олиш мақсадида кенг кўламли ишлар ва ислоҳатлар изчил амалга оширилмоқда.

Хусусан, туманда 2018 йилда фақат давлат мактабгача таълим ташкилотлари бўлиб, уларнинг сони 10 та эди холос.

Амалга оширилган ислоҳотлар натижасида Бойсун туманида жами 96 та мактабгача таълим ташкилотлари фаолият кўрсатмоқда. Бу ўтган уч йилга нисбатан 86 тага кўп яъни 820 фоизга ўсиш демакдир.

Жумладан, Давлат мактабгача таълим ташкилотлари сони 16 тага, давлат хусусий-шерикчилик шаклидаги мактабгача таълим ташкилотлари сони 8 тага ҳамда оилавий мактабгача таълим ташкилотлари сони 72 тага етказилди. Натижада, тумандаги 3-7 ёшгача бўлган болаларни қамров даражаси  7,6 фоиздан 62,7 фоизга оширилди.

Ҳозирги вақтда мактабгача таълим ёшидаги 11 минг 32 нафар болалардан 6 минг 426 нафари қамраб олинган. Бугун эса тумандаги “Инкобод” маҳалласида жойлашган 90 ўринга мўлжалланган Сендвич панелли қиймати 1 млрд. 150 млн. сўмлик бўлган  17-сонли давлат мактабгача таълим таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Айни вақтда “Инкобод” маҳалласида 392 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 90 нафари ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу ташкилотга ҳудуддаги жами 20 нафардан ортиқ педагог ва ходимлар ишга қабул қилинади. Ушбу мактабгача таълим ташкилотини фаолият кўрсатиши учун барча шароитлар яратилган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 14 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?