Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Меҳнат ярмаркаси

Бойсун тумани 3-сектор раҳбари ташаббуси билан сектор штабида туман Аҳоли бандликка коʻмаклашиш маркази билан ҳамкорликда “Ишга марҳамат” лойиҳаси асосида меҳнат ярмаркаси оʻтказилди.

Меҳнат ярмаркасида 3-сектор ҳудудига қарашли 12 та маҳалладан 25 нафар фуқаролар иштирок этди. Бир нафар фуқаро сектор ҳудудида жойлашган Тожикистон Афғонистон қўшма корхонаси асосида Сайроб маҳалласида қурилиб ишга туширилган “ПРВ ИНВЕСТЕМЕНТ” цемент ишлаб чиқариш корхонасига 3 ойлик синов муддати билан ишга жойлаштирилди.

Шунингдек 9 нафар ишсиз фуқароларнинг 1 нафарига уруғ кўчат олиши учун, 3 нафар фуқарога суғориш воситаси, 3 нафар фуқарога иссиқхоналар қуриши учун субсидиялар ажратилиши белгиланди.

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?