Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИДА ҚЎМОНДОНЛИК-ШТАБ ЎҚУВ МАШҚЛАРИ ЎТКАЗИЛДИ.

2022-йилнинг 25-апрел кунидан 27-апрел кунига қадар “Бошқарув органлари ФВДТ ҳудудий ва функсионал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида Бойсун туманида Қўмондонлик-штаб ўқув машқларини ўтказилиши белгиланган.

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири-Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022-йил 11 январдаги “Аҳоли ва ҳудудларни фавқулодда вазиятлардан муҳофаза қилиш бўйича 2021 йилда бажарилган тадбирлар якуни ва 2022-йилдаги вазифалар тўғрисида”ги 1-сонли ва Сурхондарё вилояти ҳокими Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2022-йил 14-январдаги буйруқлари ижросини таъминлаш, шунингдек туман ҳудудида содир бўлиши мумкин бўлган табиий ҳамда техноген хусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш, улар содир бўлганда оқибатларини тезкор ва сифатли бартараф этишда туман бошқарув органлари, Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш давлат тизими (ФВДТ) ҳудудий ва функсионал қуйи тизимлари куч ва воситаларининг тайёргарлик даражасини текшириш ҳамда ҳаракатларни такомиллаштириш мақсад қилинган.

Бугун Бойсун туманида Қўмондонлик-штаб ўқув машқларининг биринчи куни ўтказилди.

Ушбу ўқув машқлар давомида туманда Қўмондонлик-штаби ташкил этилиб, ушбу штабда тумандаги ташкилот ва корхона раҳбарлари учун Фавқулодда вазиятларда уларнинг олдини олиш ва ҳаракат қилиш тўғрисида тушунчалар берилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?