Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ТУМАН ҲОКИМИ А.ЖЎРАЕВ 1-СЕКТОР ҲУДУДИГА ҚАРАШЛИ 4 ТА МАҲАЛЛА ФАОЛИЯТИ БИЛАН ЯҚИНДАН ТАНИШДИ.

Бугун Бойсун тумани ҳокими Асқарали Жўраев, туман ҳокиминиг ўринбосарлари, фаоллар ҳамда жамоатчилик вакиллари 1-секторга қарашли Газа, Инкобод, Пулҳоким, Даштиғоз маҳаллаларида бўлиб, жорий йилда бўлиб ўтадиган маҳалла фуқаролар йиғинига сайланадиган номзодлар билан учрашиб, суҳбат ўтказди.

Туман ҳокими жамоатчилик вакиллари, нуронийлар иштирокида ушбу маҳаллалардаги ҳоким ёрдамчилари ва ёшлар етакчиларининг фаолияти билан яқиндан танишди ҳамда 1-чорак давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ҳисоботлар эшитилди.

1-секторга қарашли Газа, Инкобод, Пулхоким, Даштиғоз маҳаллалари асосан чорвачилик, деҳқончилик, ҳунармандчилик ҳамда ишлаб чиқаришга мўлжалланган ҳудуд ҳисобланиб, бугунги кунда аҳоли томорқаларидан оқилона фойдаланиш, даромад манбааларини яратиш, аҳолининг ишсиз қатламларини аниқлаб бандлигини таъминлаш, ўқувчи ёшлар ва уюшмаган ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида тадбирлар, спорт мусобақалари ташкил этиш чоралари ҳақида ҳисоботлар тингланди.

Шунингдек туман ҳокими фуқаролардан келиб тушаётган мурожаатларни ижобий ҳал этилиши борасида жойига чиқиб ўрганиш, янги лойиҳаларни қўллаб қувватлашга доир тадбирлар ишлаб чиқилиши, ёшлар билан узлюксиз ишлаш чора-тадбирлари ҳақида тўхталиб, таклиф ва мулоҳазаларини билдириб ўтди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?