Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ТОМОРҚА - ДАРОМАД МАНБАИ.

Бойсун туманидаги Шўрсой маҳалла фуқаролар йиғини ободлик сари юз тутмоқда.

Ушбу маҳаллада истиқомат қилувчи аҳоли турмуш фаравонлиги ҳамда даромад манбааларини яратиш мақсадида иссиқхоналар ташкил этиб бозорларимизга полиз маҳсулотларини етказиб келмоқдалар.

Шўрсой маҳалласида яшовчи Ўткир Холиёров томорқасида иссиқхона ташкил этиб, қиш ва баҳор мавсумларида халқимиз дастурхонига помидор, бодринг маҳсулотларини етказиб бермоқда.

Кўриб турганларингиздек иккинчи ҳосил 10 кунларда тайёр бўлиб қолади. Ҳосилдан олаётган даромадимни иссиқхонани кенгайтиришга сарфлаяпман. Мақсадим нафақат помидор, бодринг балки малина кўчатларини ҳам етиштирмоқчиман. Чунки малина бизнинг ҳудудимизга мос ўсимлик ҳисобланиб, даромади ҳам яхшигина дейди Ўткир ака ўз сўзида.

Ҳақиқатдан ҳам ерга меҳр бериб, ер билан тиллаша олган киши бугун яхши даромад эгаси ҳамда эъзозда бўлиши турган гап.

Ўткир Холиёров ишбилармонлиги ва меҳнатсеварлиги билан маҳаллада ўрнак сифатида ҳурмат қозонаётган қаҳрамонларимиздан бири десак янглишмаймиз.   

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?