Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БИЗ ДАРДИНГИЗГА МАЛҲАМ БЎЛАМИЗ!

Бугун Бойсун тумани марказидан 60 км узоқликда жойлашган Мачай ҳудудида Республика ихтисослаштирилган онкология ва тиббий радиология илмий-амалий тиббиёт маркази директор ўринбосари Юсуфбеков Аброр Ахмаджанович бошчилигида вилоят ҳамда тумандан ташриф буюрган бир гуруҳ малакали шифокорлар “Биз дардингизга малҳам бўламиз!” акцияси доирасида аҳолини чуқурлаштирилган тиббий кўрикдан ўтказишди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармон ва Қарорларида белгиланган муҳим топшириқларнинг ҳудудлардаги ижросини таъминлаш ҳамда "Ўзбекистон Республикаси Президентининг соғлиқни сақлаш соҳаси вакиллари билан "Очиқ мулоқоти"да белгиланган вазифаларни амалга ошириш бўйича чора-тадбирлари тўғрисида"ги 33-сонли Фармойиши ижросини таъминлаш мақсадида ташкил этилаётган тиббий кўриклар аҳолига бепул хизмат кўрсатмоқда.

Хатлов натижасида Мачай ҳудудида яшовчи 3-4 гуруҳ диспансер ҳисобида турувчи беморлар тиббий кўрикдан ўтказилди.

Тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилган кўрикда юқори малакали кардиолог, терапевт, невролог, травматолог, дерматолог ҳамда урологлар томонидан тиббий хизмат кўрсатилди.

Шунингдек фуқароларни статсионар ётиб даволаниши учун керакли тавсиялар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?