Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
МАЛИНА ЕТИШТИРИШ ЯХШИ ДАРОМАД КЕЛТИРАДИ.

Бугун фуқароларимиз томорқа ерларидан самарали фойдаланиш, ундан кўпроқ даромад олиш борасида инновацион изланишлар олиб бораётганлигини эътироф этишимиз керак.

Бойсун туманидаги Тузбозор маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи томорқа ер эгаси фуқаро Салоҳиддин Равшанов билан бўлган мулоқотда қуйидагиларни маълум қилди.

Хозирги кунда томорқамда 200 тупга яқин малина кўчатларини парвариш қилмоқдаман.  Малина ўсимлиги иқлимимизга жуда мос, тез ривожланади. Йилига 2 марта баҳор ва куз фаслида ҳосил беради. Уни яхши парваришланса, ортиқча новдалари кесиб маҳаллий ўғит билан озиқлантирилса ҳосилдорлик шунча ортади. Бозоримизга бу маҳсулотга талаб катта. Малина меваси консерва усулида қайта ишланса, даромад янада кўпаяди. Масалан, ҳозирги шароитда томорқа ер эгалари бу ўсимликни агротехник талаблари асосида томорқаларида етиштирсалар, ҳар бир сотих ердан ўртача 1,2-5 миллион сўмгача даромад олишлари мумкин.

Тузбозор маҳалласи ҳоким ёрдамчиси Фарход Мавлонов келгусида ушбу ҳудуддаги аҳоли томорқа ерларида малина етиштиришни кенг ривожлантириш, унинг ҳосилдорлигини ўстириб бориш, бу мева маҳсулотини замонавий технологиялар асосида қайта ишлаш ҳамда ҳорижга экспорт қилиш бўйича ўз таклиф фикр-мулоҳазаларини билдирди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?