Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
“СЕКТОР РАҲБАРЛАРИ ВА ЁШЛАР” УЧРАШУВИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Жорий йилнинг 12-апрел куни Бойсун туманидаги 10-Айрим Фанларга Чуқурлаштирилиб Ўрганиладиган Ихтисослаштирилган Мактаб Интернатида сектор раҳбарлари ҳамда узоқ ҳудудлардан келиб ўқийдиган ўқувчи ёшлар иштирокида “Сектор раҳбарлари ва ёшлар” учрашуви бўлиб ўтди.

Тадбирда ўқувчилар томонидан тайёрланган бадиий чиқишлар, раҳбарлар ҳамда ёшлар иштирокида заковат интелектуал ўйинлари шунингдек сектор раҳбарларининг иш фаолиятлари, босиб ўтган йўллари, эришган ютуқлари юзасидан савол-жавоблар берилди.

Тадбир давомида раҳбарлар ҳамда ўқувчи ёшлар иштирокида спорт мусобақалари ҳам бўлиб ўтди.

Энг зукко ва фаол ўқувчи ёшлар сектор раҳбарлари томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?