Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БУГУН БОЙСУН ТУМАНИ ҲОКИМЛИГИ БИНОСИДА НАВБАТДАГИ ФУҚАРОЛАР ҚАБУЛИ БЎЛИБ ЎТДИ.

Қабулда туман ҳокими, туман прокурори, туман ҳокимининг ўринбосарлари ҳамда 35 нафар фуқаролар иштирок этишди.

 Фуқаролар томонидан уй жой кадастр масаласи, тиббиёт масаласи, кредит, тадбиркорликни ривожлантириш мақсадида янги лойиҳалар, ичимлик суви, газ, коммунал хизматлар, қурилиш, иш билан таъминлаш масалаларида мурожаатлар билдирилди.

 Мутасадди ташкилот ва корхоналар томонидан фуқароларнинг мурожаатлари ўрганилиб, қисқа муддатларда ижобий ҳал этилиши чоралари кўрилди, ҳуқуқий маслаҳатлар берилди ҳамда узоқ муддат талаб этиладиган мурожаатлар жойига чиқиб ўрганилиши юзасидан кўрсатмалар бериб ўтилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?