Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 8 АПРЕЛ КУНИ ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАР ОРҚАЛИ СУРХОНДАРЁ ВИЛОЯТИ БОЙСУН ТУМАНИ "ХЎЖАИДОД" МАҲАЛЛАСИ АҲОЛИСИНИ СИМЁҒОЧЛАР МУАММОСИ АНЧА ЙИЛЛАРДАН БУЁН ҚИЙНАБ КЕЛАДИ. МАЗМУНИДАГИ МАҚОЛА ЮЗАСИДАН ҚУЙИДАГИЛАРНИ МАЪЛУМ ҚИЛАМИЗ.

2021 йилнинг 4 ноябр куни вилоят ҳокими раҳбарлигида Хўжаидод маҳалласида жойлашган 18-сонли мактаб биносида ушбу маҳалла фуқаролари билан очиқ мулоқот ўтказилган эди.

Очиқ мулоқот давомида, фуқаролар томонидан аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 20 км полителиен сув қувурлари зарурлиги, эски электр таянчларини янгилаш ҳамда кўприк қурилишида амалий ёрдам сўраб мурожаат қилган эди.

Вилоят ҳокими ташаббуси билан ушбу мурожаатларни ижобий ҳал этилиши юзасидан чоралар белгиланиб, бугунги кунда 20 км сув қувурлари олиб келинди ва тез кунларда ушбу сув қувурларини ётқизиш ишлари амалга оширилади.

Юқорида келтирилган электр таянчларини янгилаш масаласи туман Электр тармоқлари корхонаси томонидан ўрганилиб, ушбу маҳалла тоғли ҳудудда жойлашганлиги сабабли темир-бетон таянч олиб бориб ўрнатиш имконияти мавжуд эмаслиги билдирилган. Аммо ҳудуддаги яроқсиз электр ёғоч таянчларни 2022 йил давомида янги электр ёғоч таянчларга алмаштириш ишари олиб борилиши маълум қилинган.

Маълумот ўрнида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Обод-қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2021 йил 2 апрелдаги ПҚ-5048-сонли қарорига асосан туманнинг “Тузбозор” ва “Хўжаидод” маҳаллалари “Обод-қишлоқ” дастурига киритилган бўлиб, дастур асосида мазкур маҳаллага қарашли 14 км ички йўллар шағалланган, барча ижтимоий соҳа объектларига оптик толали алоқа тармоқлари тортилган, 18, 44 – сонли мактаблар реконструксия қилинди ва 44-сонли мактаб филиали янгидан қурилган. Шунингдек, 2 дона янги трансформатор ўрнатилиб, 6 кмдан ортиқ электр симлари янгиланди ва аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида 15,5 км сув қувурлари ётқизилди. Бундан ташқари Хўжаидод маҳалласида 50 қатновга мўлжалланган Қўрғонча қишлоқ шифокорлик пункти фойдаланишга топширилди.

Ушбу дастур асосида 2022 йил Хўжаидод маҳалласининг коммунникатсия тармоқларидаги камчиликларни тўлиқ бартараф этиш чоралалари босқичма-босқич амалга оширилиши белгиланган.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?