Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Ёшлар учун мотиватция

Жорий йилнинг 6 апрел куни тумандаги 1-сон касб-ҳунар мактабида тумандаги 4 та сектор раҳбари ҳамда узоқ ҳудудлардан келиб ўқиб таълим ва касб-ҳунар ўрганаётган ўқувчилар учун учрашув ташкил этилди.

Учрашув давомида ўқувчилар ва раҳбарлар ўртасида самимий давра суҳбати ташкил этилиб, ўқувчилар томонидан ўзлари қизиққан соҳалар бўйича савол-жавоблар, раҳбарлик машаққати, касб маҳорати ҳақида суҳбат бўлиб ўтди.

Ҳар бир ўқувчи келажакдаги орзуйи ҳақида тўлқинланиб гапирар экан бугун юртимизда таълим соҳасида олиб борилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шарт-шароитлар ҳақида тўхталиб ўтишди.

Давра суҳбати якунлангач  сектор раҳбарлари ва ўқувчилар ўртасида волейбол мусобақаси бўлиб ўтди.

Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки бугун ёшларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш мақсадида ташкил этилаётган бундай учрашувлар ёшларимизга чинакам мотиватсия бўлиб қолади.

  • Ҳозир сайтда
  • 6 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?