Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Брифинг

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида туман ҳокимининг ўринбосари Д.Хафизов иштирокида Ёшларни турли ёт ғоялардан асраш борасида таълим муассасаларида олиб борилаётган ишларнинг натижадорлиги тўғрисида брифинг бўлиб ўтди.

Брифингда туман ҳокимининг ўринбосари қуйидаги маълумотларга тўхталиб ўтди.

Бойсун туманида ёшларни турли ёт ғоялардан асраш борасида таълим муассасаларида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтмоқчиман.

Бугунги кунда ёшларни бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, уларни турли хил ёт ғоялар асраш борасида умумтаълим мактабларида спорт турлари бўйича мунтазам тўгараклар мусобақалар ташкил этилиб келинмоқда.

Маҳаллаларда уюшмаган ёшлар ўртасида ҳам тарғибот ташвиқот ишлари амалга оширилиб, секторлар кесимида мусобақалар ташкил этилиб келинмоқда.

Шунингдек таълим муассасаларида 5 ташаббус доирасида, ёшларни ҳарбий ватанпарварлик руҳида тарбиялашга оид тадбирлар мунтазам ўтказилмоқда.

Мамлакатимиз аҳлининг, айниқса, ёшларимизнинг дунёвий, илмий, ахлоқий салоҳиятини юксалтириш, уларда юрт истиқлолига садоқат, миллий-маънавий умумбашарий қадриятларга ҳурмат туйғуларини кучайтириш, жамиятимизда диний ақидапарастликнинг ҳар қандай кўринишларининг олдини олиш, ўлкамизда ижтимоий-маънавий ва сиёсий муҳитни янада соғломлаштириш, ҳуқуқий демократик давлат асосларини мустаҳкамлаш мақсадида барча таълим муассасаларида туман ХТБ ва Саримозор масжиди имом хатиблари иштирокида “Диний бағрикенглик”, “Республикамизда ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш” мавзуларида учрашув ва давра суҳбатлари ўтказилиб келинмоқда.

 

Вилоят ҳокимлигининг "Республикада ижтимоий-маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш ва динлараро бағрикенгликни мустаҳкамлашга қаратилган чора-тадбирларнинг самарадорлиги ва таъсирчанлигини ошириш ҳақида”ги  йиғилиши баёни ижроси юзасидан       таълим муассасаларида амалга ошириладиган чора-тадбирлар дастурини (тадбирларни бажаришнинг аниқ муддати, амалга ошириш механизми, масъул ижрочиларни белгилаган ҳолда) бир ҳафта муддатда ишлаб чиқиш;

муассасаларнинг кутубхоналарида сақланаётган диний ва миллатлараро муносабатлар мавзуидаги адабиётларнинг мониторингини ўтказиш, ёшларда диний соҳадаги мавжуд  таҳдидларга қарши зарур тушунчаларни шакллантиришга, ватанпарварлик, юртга садоқат туйғуларини кучайтиришга хизмат қилувчи дарслик, қўшимча  адабиёт ва ҳужжатли фильмлар билан таъминлаш чораларини кўриш;

умумтаълим мактабларида давлат стандартларига мос келмайдиган хориждан олиб келинаётган дарслик ва қўлланмалардан фойдаланиш  ҳолатлари бўйича мониторинг ўтказиш, зарур чоралар кўриб,  муассасаларни   мамлакатимизда нашр этилган  ўқув дарсликлари билан таъминланишини ташкил этиш;

таълим муассасасини экстремизм ва миссионерлик  ғояларини фош этувчи қўлланмалар ва тарғибот-ташвиқот материаллари билан таъминлаш вазифалари белгилаб олинган.

  • Ҳозир сайтда
  • 5 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?