Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
СЕКТОРЛАР ФАОЛИЯТИ: БОЙСУН ТУМАНИ 2-СЕКТОР МИСОЛИДА.

Сўнгги йилларда мамлакатимизда ҳудудларни комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш, аҳолининг яшаш шароитларини тубдан яхшилаш, турмуш даражасида сезиларли ижобий ўзгаришларга эришиш бўйича изчил чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Ушбу мақсадда ҳудудларни секторларга бўлиб ишни ташкил этиш тизимининг жорий этилганлиги халқ билан манзилли мулоқотнинг йўлга қўйилишига имкон яратди.

Бугун Бойсун туманидаги 2-сектор раҳбари ҳамда сектор штаби аъзолари иштирокида ҳудуддаги Бибиширин маҳаласидаги хонадонларда баҳорги экин ишлари ҳамда ижтимоий объектларда олиб борилаётган ишлар билан яқиндан танишилди.

Сектор раҳбари томонидан ҳар бир штаб аъзоларига вазифалар белгиланиб 2-сектор ҳудудида яшовчи аҳолининг турмуш тарзини яхшилаш, ижтимоий аҳволи оғир аҳоли қатламларини аниқлаб, уларни бандлигини таъминлаш тадбиркорликка йўналтириш чораларини кўриш масаласида йиғилиш бўлиб ўтди.

Бибиширин маҳалласида яшовчи аҳоли асосан боғдорчилик, чорвачилик, деҳқончилик билан шуғулланиб келишади. Жумладан ушбу ҳудудда етиштириладиган 10 дан зиёд узум навлари узоқ муддат сақланиши, харидоргирлиги билан алоҳида ажралиб туради.

Бундан ташқари Бибиширин маҳалласида аҳоли томонидан иссиқхоналар ташкил этилиб, баҳор мавсумида бозорларимизга полиз махсулотлари кўчатлари етиштириб беришни йўлга қўйган.

Шунингдек ишсиз ва ногиронлиги бор аёллар маҳалладаги темир дафтар, аёллар дафтари рўйхатига киритилиб, ушбу аёлларга ўз-ўзини банд қилиш ҳамда ижтимоий аҳволини яхшилаш мақсадида тикувчилик, қандолатчилик, чорвачилик, паррандачилик, асаларичилик соҳалари бўйича керакли шарт- шароитлар яратиб берилган.

Президентимиз 2022 йилни мамлакатимизда “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили” деб атадилар. Инсон қадрининг қирралари кўп. Шулар ичида энг асосийси – юрт тинчлиги ва шу олий саодатнинг рамзи саналмиш оилалар хотиржамлиги саналади. Табиийки, осойишта кунларни қадрлашнинг асосий омили энг аввало, аҳил-иноқ бўлиб яшаш, бир ёқадан бош чиқариб меҳнат қилиш демакдир.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?