Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БУГУН БОЙСУН ТУМАНИДАГИ 1-СЕКТОР ШТАБИ БИНОСИДА "ҲОКИМ ВА ЁШЛАР УЧРАШУВИ" БЎЛИБ ЎТДИ.

Учрашувда туман ҳокими, ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси ҳамда Газа маҳалласида истиқомат қилувчи уюшмаган ёшлар ва мутасадди ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Ёшлар-келажагимиз. Улар эртамиз, миллатимиз, миллий ғуруримиз эгаларидир. Демак, бугун ёш авлод камолоти йўлида ташланган ҳар бир қадам фарзандларимизнинг порлоқ истиқболи ва жонажон Ўзбекистонимизнинг нурли эртаси йўлида қўйилган одимлар ҳисобланади.

Туман ҳокими билан ташкил этилган навбатдаги "Ҳоким ва ёшлар учрашуви"да ёшлар томонидан билдирилган таклифлар муҳокама қилиниб, ушбу ғоялар асосида қатор қўшимча вазифалар белгилаб олинди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 10 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?