Бойсун тумани ҳокимлигида навбатдаги фуқаролар қабули бўлиб ўтди.
Қабулда туман ҳокими, сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг тармоқлар бўйича ўринбосарлари, мутасадди ташкилот раҳбарлари ҳамда 45 нафарга яқин фуқаролар иштирок этишди.
Қабулда фуқаролар табиий газ, ичимлик суви, кадастр, банк кредити, тиббий ёрдам, нафақа тайинлаш, бандлик масалаларида мурожаат билдиришди.
Фуқаролар томонидан билдирилаётган ҳар бир мурожаатлар батафсил ўрганилиб, мурожаатларни қисқа муддатларда ижобий ҳал этиш юзасидан мутасадди ташкилотларга кўрсатмалар ҳамда қонун доирасида тушунтиришлар бериб ўтилди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024