Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИДА “ВАТАНПАРВАРЛАР” ҲАРБИЙ СПОРТ МУСОБАҚАЛАРИНИНГ ТУМАН БОСҚИЧИ ЎТКАЗИЛДИ.

Ёшларни ҳарбий-амалий спорт мусобақаларига кенг жалб этиш, ҳарбий ва психологик тайёргарликка эга, буюк аждодларимиз каби мард, жасур, ҳалол, жисмонан бақувват, билимли, ватанпарвар, қийин ва экстремал вазиятларда тўғри ҳаракатланиш кўникмаларини эгаллаган баркамол авлод этиб тарбиялаш мақсадида 2021-йилдан мамлакатимизда Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазири кубоги учун “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақалари ўтказилиши йўлга қўйилган. 

Бугун Бойсун туманидаги Алпомиш марказий ўйингоҳида тумандаги умумтаълим мактабларининг 10-11-синф ўқувчилари ўртасида “Ватанпарварлар” ҳарбий спорт мусобақаларининг туман босқичи ўтказилди.

Ушбу мусобақада Термиз Горнизони ҳарбий қисм командирлари ва ҳарбий хизматчилари, туман ҳокимлиги, туман мудофаа ишлари бўлими, халқ таълими бўлими, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги туман бўлими, болалар ва ўсмирлар спорт мактаби, маданият бўлими, фавқулодда вазиятлар бўлими ҳамда умумтаълим мактаблари ўқитувчилари ҳамда 10-11-синф ўқувчилари иштирок этишди.

Мамлакатимизнинг барча ҳудудларини қамраб, уч босқичда ўтказилаётган “Ватанпарварлар” ҳарбий-спорт мусобақалари интеллектуал билим, юксак жисмоний тайёргарлик, бой тажриба ва кўникмаларга эга бўлган ҳарбий хизматчиларнинг янги авлодини тарбиялашга қаратилган бўлиб, унда ўқувчи-ёшлар мусобақа низомига мувофиқ “Сафда қўшиқ айтиш”, “Темур тузуклари”, “Моҳир мерган”, “Ҳарбийлаштирилган эстафета”, “Жабрланувчига биринчи ёрдам кўрсатиш” шартлари бўйича ўзаро беллашадилар.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 1 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?