Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ЯНГИ МАҲАЛЛА БИНОСИ ҚУРИБ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Бойсун тумани 3-сектор ҳудудида жойлашган Хўжабулғон маҳалласида маҳалла идораси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда туман ҳокимлиги, сектор раҳбарлари, тумандаги мутасадди раҳбарлар, нуронийлар ва кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.

Янги қурилган маҳалла биносида барча ходимлар, жумладан ҳоким ёрдамчиси, ёшлар етакчиси учун алоҳида хоналар мавжуд бўлиб, моддий техникалар билан жиҳозланиб, халққа хизмат қилиш учун шай ҳолга келтирилган.

Биз маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан уйғун бўлиб яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ноёб тузилмани тушунамиз.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?