Бойсун тумани географик жойлашуви жиҳатдан асосан, тоғ олди ва яйлов ҳудудлардан иборат. Туманнинг ички инфратузулмасини янгилаш мақсадида 2021-йилда бир қатор амалий ишлар олиб борилди. Хусусан “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастури доираси асосида тумандаги иккита ижтимоий аҳволи оғир ҳудуд танланиб, ушбу ҳудудларда мактаб, мактабгача таълим, қишлоқ врачлик пункти, ички йўллар таъмири, ичимлик суви, электр энергияси, газ тармоқлари янгиланиб, аҳолининг турмуш тарзи яхшиланди.
2022-йилда ҳам “Обод қишлоқ” ва “Обод маҳалла” дастурларини амалга оширишни изчил давом эттириш орқали ҳудудларнинг йўл-транспорт инфратузилмаси, муҳандислик-коммуникация тармоқлари ҳамда ижтимоий соҳа объектларини ривожлантириш ва шу асосда аҳолининг фаровонлиги ҳамда турмуш даражасини янада юксалтириш мақсадида тумандаги ижтимоий аҳволи оғир ҳудудлар танланиб олинди ҳамда ушбу ҳудудларда амалий ишлар бошланди.
Жумладан 2022-йил 1-апрел куни тумандаги 2-сектор ҳудудига қарашли Тўда маҳалла фуқаролар йиғинида 90 ўринга мўлжалланган Сендвич панели асосида қуриб битгазилган мактабгача таълим ташкилотини фойдаланишга топширилди.
Тадбирда туман ҳокими, туман прокурори, маҳалла фаоллари ушбу мактабгача таълим ташкилоти ҳақида сўзлар экан, олис ва тоғ ён бағирларида манашундай замонавий, барча шарт-шароитларга эга бундай ташкилотларнинг халқимиз хизматига топширилишида албатта юртимизнинг тинчлиги, халқимизнинг шукроналиги ҳамда нуронийларимизнинг дуолари ила эришаётганимиз алоҳида таъкидланди.
Ушбу мактабгача таълим ташкилоти 90 ўринга мўлжалланган бўлиб, 1 млрд 450 млн сўм маблағ эвазига қуриб битказилди. Айни вақтда “Тўда” маҳалласида 178 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 150 нафари ушбу мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган.
Бундан ташқари аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу ташкилотга ҳудуддаги жами 30 нафарга яқин педагог ва ишчи ходимлар ишга қабул қилинади.
2022-йил якунига кўра яна 8 та Сендвич панел конструксияли, 2-та инвестиция дастури асосида ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари асосидаги болалар соғлом ривожланиши ва ўқиб талим-тарбия олиши учун барча шарт шаротларга ега Давлат мактабгача талим ташкилотлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бунда тумандаги 760 нафар бола мактабгача талимга қамраб олинади ва 180 нафар ходим иш билан таминланади.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024