Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЛАЖОНЛАРНИНГ ҚУВОНЧИ ЧЕКСИЗ.

Аввал ҳабар берганимиздек Бойсун туманининг “Пойгабоши” маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилган эди. 

Бугун болажонларнинг қувончи чексиз чунки янги бинога болажонларнинг қабул қилиш куни тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокимининг ўринбосари Д.Хафизов, мактабгача таълим бўлими бошлиғи С.Каримов, ота оналар иштирок этишди.

Дарҳақиқат мактабгача таълим тизими узлюксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди. 

Боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийин эмас. 

Шунингдек тадбир давомида болажонларнинг куй қўшиқлари, ватан, юрт ҳақида ижро этилган шеърлари тадбирга ташриф буюрган меҳмонларга ўзгача кайфият улашди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 25 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?