Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
ЁШЛАР ЎРТАСИДА МИЛЛИЙ СПОРТ ЎЙИНЛАРИ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ўтказишни ташкил этиш долзарб масала ҳисобланади.  Ёшлар қанчалик маънавий баркамол бўлса, турли ёт иллатларга қарши иммунитети ҳам шунча кучли бўлади. 

Маҳаллаларда ёшларнинг бўш вақтини мазмунли ташкил этиш, миллий халқ ўйинлари ва спорт турларини ёшлар орасида оммалаштириш, Беш муҳим ташаббус лойиҳалари, ёшлар фестиваллари ва бошқа маданий-маърифий тадбирларни амалга ошириш бўйича Бойсун туманида ҳам бир қатор амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жорий йилнинг 30 март куни тумандаги 3 сектор ҳудудига қарашли Дарбанд маҳалласида туман ҳокимлиги, туман Ички ишлар бўлими, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, Республика маънавият ва маърифат маркази туман бўлинмаси, туман халқ таълими бўлими, туман Мудофаа ишлари бўлими ҳамкорлигида маҳаллалардаги уюшмаган ёшлар ҳамда умумтаълим мактабларидаги ёшлар ўртасида спорт мусобақалари ташкил этилди.

Ушбу ташкил этилган мусобақаларда асрлар давомида сақланиб келаётган миллий спорт ўйинларимиздан чиллак, пара, отда кураш, тош кўтариш, арқон тортиш, милтиқдан ўқ отиш ва заковат интелектуал ўйинлари бўйича ёшлар ўзаро куч синашдилар.

Мусобақалар сўнгида ғолиб бўлган ёшларга ҳамкор ташкилотларнинг эсдалик совғалари топширилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?