Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
УЧ АВЛОД УЧРАШУВИ.

Уч авлод учрашуви. Тарих, бугун ва келажакни бирлаштира олган анжуман кексаю ёшнинг хотира зарварақларида унитилмас кун бўлиши шубҳасиз. Сабаби, жонли тарих билан сўзлашиш, уларни яқиндан таниш биргаликда ҳамфикр бўлиш ёшлар учун катта тажриба ва ҳаёт мактаби бўлиб хизмат қилади.

Тарихга назар солмасдан, келажакка боқиб бўлмайди. Бинобарин, инсонни инсон этиб тарбиялашда энг яхши восита бу тарих деб бежизга айтилмаган. Кексаларимиз эса тирик тарихимиздир. Чунки улар улуғ ёшда яшаб ҳаёт йўлидаги мураккаб тўсиқларни енгиб ўтиш сир-асрорлари ҳамда ўзларидан аввалгилар ҳақидаги хабарларни ҳам сўзлаб берадилар.

Бугун Бойсун тумани Дарбанд маҳалласи ҳудуди "Қумсой" қишлоғида "Уч авлод" учрашуви маданий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.

Тадбирда туманда истеъқомат қилиб келаётган нуроний отахонлар, кекса авлод вакиллари, ташкилот ва корхона ходимлари ҳамда фаол ёшлар иштирок этдилар.

Тадбирни ўтказишдан кўзланган асосий мақсад–ёшларни мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар, инсон ҳуқуқларини таъминлаш, аҳоли фаровонлиги йўлида олиб борилаётган хайрли ишлар, ёш авлод келажаги йўлида барпо этилаётган бунёдкорлик ишлари борасидаги эришилган ижобий натижалар, ҳамда кекса авлод вакилларининг бой ҳаётий тажрибалари билан таништиришдан иборат.

Тадбирнинг маданий қисмида туман маданият бўлими ҳузуридаги бадиий жамоалар, созандалар, эстрада хонандалари томонидан ижро этилган куй-қўшиқ рақслар тадбир иштирокчиларига баҳорий кайфият бағишлаб, тадбир юқори бадиий савияда ташкил этилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?