Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИДА 2 ГЕКТАР ЕР МАЙДОНИДА ЯНГИ БОҒ БАРПО ЭТИЛИБ, 5000 ДАН ЗИЁД КЎЧАТЛАР ЭКИЛДИ.

Кўчат экиб, боғ яратиш — халқимизнинг азалий қадриятларидан бири. Зеро, ўзимиз яшаб турган жойни ободонлаштириш ва кўкаламзорлаштириш туфайли кўнглимиз шодликка тўлади, турмушимиз файзли ва фаровон бўлади. Айни чоғда боғлар, кўчалар ҳамда йўл ёқаларида яшнаб турган дарахтлар теварак-атрофга кўрк улашиши баробарида, ҳаво мусаффолигини таъминлаб, дастурхонимизни ширин-шарбат мевалар билан тўлдиради. 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 2 феврал куни ўтказилган чиқиндилар билан ишлаш, тизимини такомиллаштириш ва ҳудудлардаги экологик ҳолатни яхшилаш, “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини амалга ошириш бўйича 2022 йилдаги устувор вазифалар юзасидан видеоселектор йиғилишида берилган топшириқларга асосан Бойсун туманида ҳам янги экология маданиятини жорий этиш маҳалаларнинг тозалиги ва ободлигини таъминлаш, гулзорлар ва яшил ҳудудларни кўпайтириш борасида тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

“Яшил макон” умуммиллий лойиҳасини тадбиқ этиш мақсадида, кўчат экиш бўйича 2021 куз ва 2022 йил баҳор мавсумида жами 1 млн 63 минг 400 дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатларини экиш белгиланган. Шунингдек 2022 йил баҳор ойларида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 677 минг 400 дона кўчат экиш режалаштирилган.

Ушбу тадбирларни давом эттириш мақсадида бугун Бойсун туманидаги Дарбанд маҳалласида янгидан барпо этилган 2 гектар ер майдонида “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 5000 дона терак кўчатлари ҳамда манзарали дарахт экиш ишлари олиб борилди.

Вилоят бошқармалари, тумандаги сектор раҳбарлари, туман ҳокимлиги, депутатлар, Халқ қабулхонаси, туман Фавқулодда вазиятлар бўлими, туман Ободонлаштириш корхонаси, Қишлоқ хўжалиги бўлими ташкилотлари, тумандаги маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари, Республика маънавият ва маърифат туман бўлинмаси, Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Бойсун тумани бўлими, Ёшлар иттифоқи туман Кенгаши, халқ таълими бўлими, маҳалладаги ёшлар етакчилари, Экология бўлими, Ўрмон хўжалиги бўлими ҳамда нуронийлар иштирокида ерга кўчатлар қадалди.

Туман ҳокими Асқарали Жўраев ушбу лойиҳага ўз ҳиссасини қўшган барча корхона ва ташкилотларга ўз миннатдорчилигини билдирар экан, экилган ҳар бир кўчат замирида бозорларимиз тўкинчилиги, қурилиш материаллари саноати, ерни эррозиядан сақлаш, ўзимиз нафас олаётган кислородни ишлаб чиқариши муҳим аҳамиятга эгалиги, қолаверса “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида туманимизнинг сўлим ва чиройи ҳамда фусункорлик касб этишини алоҳида такидлаб ўтди.

Кўчат экиб боғ барпо этиш, атроф-муҳитни тоза-озода сақлаш халқимизнинг асарлар синовидан ўтган миллий қадриятларидир. Аждодларимиз оилада янги туғилган ўғил болага атаб ерга ниҳол қадаган. Чунки бу ниҳол кун келиб ўғил бола уйланганиши арафасида унинг учун янги уй қуришда ишлатилган. ... Демак, мевали ва манзарали дарахтларни кўпайтириш, боғлар яратиш олдимизда турган зарур ишлардан бири экан. Зеро, динимиз ҳам бунга тарғиб қилади.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 3 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?