Ушбу Оилавий шифокорлик пункти 1 млрд 773 млн сўм маблағ эвазига “Бойсун идеал” қурилиш хусусий корхонаси томонидан 4 ой давомида қуриб битказилди.
Бу ерда олий тоифали, ўрта, кичик тиббий 15 нафар тиббий ҳамда 4 нафар ишчи ходимлар Пулҳоким маҳалласидаги 3239 нафар аҳолига амбулатор тиббий хизмат кўрсатади.
Оилавий Шифокорлик пункти 50 қатновга мўлжалланган бўлиб, замонавий стоматологик тиббий аппаратуралар, акушергенеколог, педиатр умумий амалий шифокорлик хоналари билан замон талабларига мос таъминланган.
Илгари Пулҳоким маҳалласида яшовчи фуқаролар лабаратория хизмати ҳамда тиббий ёрдам олиш мақсадида маҳалла ҳудудидан 8 км узоқликда жойлашган Даштиғоз маҳалласида жойлашган 6-сон оилавий поликлиникасига қатнар эдилар.
Бугунги кунда соғлиқни сақлаш тизимида бирламчи тиббий хизматларни аҳолига яқинлаштириш ва уларнинг тапмоғини кенгайтириш, тиббий хизматлар сифатини ошириш, тез тиббий ёрдам тизимини ривожлантириш, тиббиёт муассасаларнинг моддий-техника базасини яхшилаш, уларни замонавий тиббий ускуналар ва дори воситалари билан таъминлаш, шифокорлик касбининг мақоми ва нуфузини ошириш, тиббиёт ходимларини моддий пағбатлантириш ва ижтимоий-ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш, тиббиёт соҳаси учун юқори малакали кадрларни тайёрлаш, тиббиёт ва фармасевтика таълими ва илм-фанини янада ривожлантириш, жамиятда соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва тўғри овқатланишни тарғиб этиш, соғлиқни сақлаш тизими самарадорлигини янада ошириш асосий мақсад қилиб, белгиланди.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024