Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАНИДА ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Бугун Бойсун туманидаги Мунчоқ Маҳалласида сендвич панелли мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Объектнинг умумий қиймати 1,550 млрд сўмни ташкил этиб, Режага кўра ишлар 100% бажарилиб объект фойдаланишга топширилган.

Айни вақтда “Мунчоқ” маҳалласида 287 нафар 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болалар мавжуд бўлса, шуларнинг 150 нафари ушбу давлат мактабгача таълим ташкилотига қамраб олиниши кўзда тутилган.

Бундан ташқари аҳоли бандлигини таъминлаш мақсадида ушбу ташкилотга ҳудуддаги жами 30 нафардан ортиқ педагог ва ишчи ходимлар ишга қабул қилинади.

Ушбу мактабгача таълим ташкилотини фаолият кўрсатиши учун барча замон талабига жавоб берадиган шароитлар яратилган.

Маълумот ўрнида бугунги кунда Бойсун туманида жами 15 та Давлат мактабгача таълим ташкилоти, 7 та Давлат хусусий шерикрчилик асосидаги мактабгача таълим ташкилоти ҳамда 72 та Оилавий нодавлат мактабгача таълим ташкилоти фаолият олиб бормоқда.

Аввало таълим-тарбия тизими ҳақида гапирганда, Абдулла Авлоний бобомизнинг доно фикрларини такрор ва такрор айтишга тўғри келади: таълим-тарбия – биз учун ҳаёт-мамот масаласидир, қайси соҳани олмайлик, биз замонавий етук кадрларни тарбияламасдан туриб бирон-бир ўзгаришга, фаровон ҳаётга эриша олмаймиз. Бундай кадрларни, миллатнинг соғлом генофондини тайёрлаш, аввало, мактабгача таълим тизимидан бошланади.

 

Мактабгача таълим тизими узлюксиз таълимнинг бирламчи, энг асосий бўғини ҳисобланади. Мутахассис ва педагогларнинг илмий хулосаларига кўра, инсон ўз умри давомида оладиган барча ахборот ва маълумотнинг 70 фоизини 5 ёшгача бўлган даврда олади. Ана шу далилнинг ўзи болаларимизнинг етук ва баркамол шахс бўлиб вояга етишида боғча тарбияси қанчалик катта аҳамиятга эга эканини яққол кўрсатиб турибди. 

Бунга қўшимча исбот қидириб узоққа боришнинг ҳожати йўқ. Боғча тарбиясини олган бола билан боғчага бормаган болани солиштирганда, уларнинг фикрлаш даражаси ўртасида ер билан осмонча фарқ борлигини сезиш қийин эмас.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 21 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?