Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат хизматини ривожлантириш агентлиги томонидан давлат фуқаролик хизматчилари учун навбатдаги сиёсий-маърифий ўқув соати бўлиб ўтди.
Бугунги “Сиёсий-маʻрифат соати”да туман ҳокимининг ўринбосарлари, аппарат ходимлари, ташкилот раҳбарлари иштирок этди.
Сиёсий-маърифий соатда спикерлар Миллий иқтисодиётни жадал ривожлантириш ва юқори ўсиш суръатларини таъминлаш (2022–2026 йилларга мўлжалланган тараққиёт стратегиясининг 5-йўналиши мазмун-моҳияти), ҳафта давомида қабул қилинган норматив-ҳуқуқий ҳужжатларнинг мазмун-моҳияти ҳамда Ўзбекистон ва хориждаги муҳим жараёнлар ҳақида тўхталиб ўтдилар.
© Бойсун тумани ҳокимлиги веб-сайтлари 2024