Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БАҲОР БОЙСУНДАН БОШЛАНАДИ.

Жануб қуёшининг иссиқ тафти она ер бағрига илиқлик олиб кира бошлади. Сабз уриб чиқаётган майсалар, куртак ёзаётган дов-дарахтлар, шарқироқ сойлару яшиллик бурканаётган қиру адирларда яна баҳор нафаси ҳукмрон. Ҳа, юртимизда баҳор Сурхон воҳасининг тоғу қирлари, уфққа туташиб кетган кенгликларидан бошланади. Илло, ҳамон пурвиқор тоғларда қаҳратон қишнинг совуқ ҳарорати сақланиб қолаётган бўлсада, унга басма-бас музлар бағрини ёриб чиқаётган бойчечаклар юртга баҳор келганини овоза этаётир.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 24 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?