Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУН ТУМАН АДЛИЯ БЎЛИМИ БОШЛИҒИ Н.МАМАДИЕВ ТОМОНИДАН ЖОРИЙ ЙИЛНИНГ 24-МАРТ КУНИ ТУМАН ҲОКИМЛИГИ ҲАМКОРЛИГИДА ТУМАНДАГИ 39 ТА МАҲАЛЛАЛАРИ РАИСЛАРИ УЧУН СЕМИНАР-ТРЕНИНГ ТАШКИЛ ЭТИЛДИ.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг “Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини ошириш ҳамда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш, кундалик ҳаётдаги кенг тарқалган муаммоларни, шу жумладан, суд таҳлиллари орқали мақсадли тарғибот қилиш бўйича 2022-йилга мўлжалланган манзилли тарғибот Дастури” ижросини таъминлаш мақсадида Бойсун туман адлия бўлими бошлиғи Н.Мамадиев томонидан жорий йилнинг 24-март куни туман ҳокимлиги ҳамкорлигида тумандаги 39 та маҳаллалари раислари учун семинар-тренинг ташкил этилди.

Хусусан, ушбу тадбир давомида маҳалла фуқаролари йиғинлари раисларига қабул қилинган янги қонунчилик ҳужжатлари, шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022-йил 28-январдаги ПФ-60-сон “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган янги ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги Фармони, 2022-йил 1 мартдаги ПФ-81-сон “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони, 2022-йил 1 мартдаги ПҚ-146-сон “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, 2022-йил 1 мартдаги ПҚ-147-сон “Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирлиги фаолиятини ташкил этиш тўғрисида”ги қарори, 2022-йил 1 мартдаги ПФ-87-сон оила ва хотин-қизларни тизимли қўллаб-қувватлашга доир ишларни янада жадаллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармонлари мазмуни ва аҳамияти ҳақида батафсил таништириб ўтилди ҳамда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга тегишли жавоблар қайтарилди.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 12 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?