Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
МАҲАЛЛА ОБОД БЎЛСА – ЮРТ ОБОД БЎЛАДИ.

Бугун Бойсун туманида “22 март — Маҳалла тизими ходимлари куни” тадбири нишонланди.

Туман ҳокими Асқарали Жўраев тадбир иштирокчиларини қўшалоқ байрам билан самимий табриклаб, маҳалла раислари ва фаоллари, нуронийлар, ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчиларини маҳаллаларда олиб бораётган ишларида янги зафарлар ва омадлар тилади.

Туманнинг ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришдаги самарали хизматлари, Наврўз умумхалқ байрами ҳамда “Маҳалла тизими ходимлари куни” муносабати билан фаол маҳалла фуқаролар йиғинлари, ҳоким ёрдамчилари ҳамда ёшлар етакчиларига ҳокимликнинг ташаккурномалари топширилди.

Туман маданият бўлими ходимлари ижросидаги куй-қўшиқлар рақсларга уланди. Байрам тадбири барчага қувонч онларини ҳадя этди.

Шунингдек тадбир давомида секторлар кесимида заковат интелектуал ўйини, саҳна кўринишлар ҳамда қизиқарли савол-жавоблар ўтказилиб, ғолиблар қимматбаҳо совғалар билан тақдирландилар.

Маҳалла – асрлар оша миллий урф-одат ва анъаналаримизни безавол сақлаб, халқимиз учун эзгулик ва тарбия бешиги, яхши қўшничилик ва ҳамжиҳатлик маскани бўлиб келмоқда.

Биз маҳалла деганда, дунёда камдан-кам учрайдиган, инсонни жамият билан уйғун бўлиб яшашга ўргатиб, бағрикенглик руҳида тарбиялайдиган, халқ билан давлат ўртасидаги ишончли кўприк вазифасини бажарадиган ноёб тузилмани тушунамиз.

Соҳа ходимларининг жамиятимизда маънавий муҳит барқарорлигини, миллатлараро дўстлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлаш, ёшларни она Ватанга муҳаббат ва садоқат руҳида тарбиялаш, аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш борасидаги фидокорона хизматларини эл-юртимиз яхши билади ва юксак қадрлайди.

Айниқса, маҳалла фаолларининг одамлар ҳолидан хабар олиш, кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, муҳтожларга меҳр-мурувват кўрсатиш, аҳоли бандлигини таъминлаш сингари ғоят муҳим ва долзарб масалаларда давлатимизга мустаҳкам таянч бўлиб майдонга чиққанини миннатдорлик билан таъкидлаймиз.

Кучли давлатдан – кучли фуқаролик жамияти сари деган муҳим тамойилни амалга оширишда биз аввало маҳалла тизимига, маҳалла фаоллари ва фидойиларининг улкан салоҳиятига таянамиз.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 15 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?