Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
Матбуот анжумани

Бугун Бойсун тумани ҳокимлиги биносида Мактабгача таълим тизимидаги ислоҳотлар, таълим-тарбия жараёнларининг сифат даражаси тўғрисида матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманида туман ҳокимининг ўринбосари Д.Хафизов, мактабгача таълим бўлими мудири С.Каримов, журналистлар, ижтимоий тармоқ фаоллари, блогер ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.

 Янги Ўзбекистонда таьлим тизимини тубдан ўзгартириш, уни халқаро стандартларга интеграциялаш, меҳнат бозори талабига мос малакали кадрлар тайёрлаш ҳамда учинчи ренессанс гоясини рўёбга чиқарадиган янги авлодни вояга етказиш мақсадида катта ислоҳотлар амалага оширилмоқда.

Мактабгача таьлим узлуксиз таьлимнинг бошланғич қисми ҳисобланади. У боланинг соғлом ва ривожланган шахс бўлиб шаклланишини таьминлаб, ўқишга бўлган иштиёқини уйғотиб, тизимли ўқитишга тайёрлаб боради. 3-7 ёшгача бўлган болалар мактабгача таьлим –тарбияси давлат ва нодавлат мактабгача таьлим ташкилотларида ва оилада амалга оширилади. Мактабгача таьлимнинг мақсади – болаларни мактабдаги ўқишга тайёрлаш, болани соғлом, ривожланган, мустақил шахс этиб  шакллантириш, қобилиятларини очиб бериш, ўқишга, тизимли таьлимга бўлган иштиёқини тарбиялашдир.

Шуни инобатга олган ҳолда мактабгача таълим ташкилотларида тизимли ислоҳотлар, таьлим – тарбия жараёнларини сифатли ташкил етиш, моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, ёш авлоднинг ҳар томонлама пухта билим олиши учун зарур шароит ва имкониятлар яратишга алоҳида еътибор қаратилмоқда.

Бугунги кунда туманимизда ҳам мактабгача таълим ташкилотлари тармоғини кенгайтириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, янги боғчалар қуриш бўйича давлат дастури қабул қилиниб, амалга оширилмоқда. Ривожланган давлатлар тажрибаси ҳисобга олиниб, давлат мактабгача таълим ташкилотлари, жумладан, нодавлат мактабгача таьлим ташкилотлари тармоғини кенгайтиришга ҳам катта аҳамият қаратилмоқда. Ҳаракатларимиз натижаси сифатида бугунги кун ҳолатига кўра 3-7 ёшли 6461 нафар болалар мактабгача таьлим тизимига қамраб олинган бўлиб, улардан 3596 нафари 15 та Давлат Мактабгача Таьлим Ташкилотига, 775 нафари 8 та Давлат хусусий шерикчилик асосидаги Мактабгача Таьлим Ташкилотига, 2090 нафари 77 та Оилавий нодавлат Мактабгача Таьлим Ташкилотига қатнаб келмоқда. Болаларни мактабгача таьлим ташкилотига қамраб олиш динамикасига кўра 2021 йил якунида 53.9 % ни ташкил етган бўлса жорий йилнинг I-чорагида 58.5 % ни ташкил этмоқда,  2022 – йил якунига келиб эса бу кўрсатгич 74.6 % га  режалаштирилган.

Ўзбекистон республикаси президентининг 10.06.2021 йилдаги пқ-5144-сон “қaмров дaрaжaси пaст бўлгaн тумaнлaрдa мaктaбгaчa тaьлим тaшкилотлaри тaрмоғини кенгaйтириш бўйичa қўчимчa чорa-тaдбирлaр тўғрисидa” ги қарори ижроси ва Бойсун тумани Мактабгача таьлим тизимидаги ислохотлар мисоли сифатида куни кеча туман марказидан узоқда жойлашган Кўлқамиш, Мунчоқ маҳалла фуқоролар йиғинида  янги Сендвич панел конструксияси асосида 2 та давлат мактабгача таьлим ташкилоти қуриб фойдаланишга топширилди. Ташкилотда болалар таьлим - тарбия олиши учун барча шарт шароитлар яратилган бўлиб унда таьлим тарбия жараёнлари сифатли олиб борилади.

2022-йил якунига кўра яна 8 та Сендвич панел конструксияли,  2-та инвестиция дастури асосида ва Тикланиш ва тараққиёт жамғармаси маблағлари асосидаги болалар соғлом ривожланиши ва ўқиб таьлим-тарбия олиши учун барча шарт шаротларга ега Давлат мактабгача таьлим ташкилотлари фойдаланишга топширилиши режалаштирилган. Бунда тумандаги 760 нафар бола мактабгача таьлимга қамраб олинади ва  180 нафар ходим иш билан таьминланади.

Мактабгача таълим соҳасига ихтисослашган кадрлар тайёрлаш масаласига алоҳида еътибор қаратилилиб келинмоқда. Чунки Қабул қилинаётган барча- барча қарорларни амалга оширадиган, фарзандларимизга билим асосларини, енг зарур ҳаётий тушунча ва кўникмаларни ўргатадиганлар юқори малакали тарбиячи ва мураббийлардир!!! Олий таълим муассасалари махсус сиртқи бўлимларининг “Мактабгача таълим” йўналиши бўйича 2018—2022-йиллар давомида олий маьлумотни тугаллаган 70 нафар педагог кадрлари тумандаги таьлим ташкилотларига ишга қабул қилинган ва фаолият олиб бормоқда.

Шунингдек матбуот анжумани сўнгида ижтимоий тармоқ фаоллари ҳамда журналистларнинг қизиқтирган саволларига батафсил маълумот бериб ўтилди.

  • Ҳозир сайтда
  • 13 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?