Ўз  /  O'z  /  Ру  /  En
Бойсун тумани ҳокимлиги
БОЙСУНДА ЯНА БИР ЗАМОНАВИЙ ЯНГИ МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИ ФОЙДАЛАНИШГА ТОПШИРИЛДИ.

Бойсун туманининг “Пойгабоши” маҳалласида 120 ўринга мўлжалланган 11-сонли давлат мактабгача таълим ташкилоти фойдаланишга топширилди.

Муассаса ўрнида бир қаватли эски боғча биноси бўлиб, у неча йиллардан буён таъмирталаб аҳволга келиб қолганди. “МУҚТАДИР ИХТИСОС ТАЪМИР” хусусий корхонаси томонидан 2 млрд. 865 млн. сўм маблағ сарфланиб, икки қаватли замонавий бино ва иншоотлар янгидан қурилди.

Мактабгача таълим ташкилоти болажонларнинг сифатли бошланғич билим олишлари, ҳар томонлама соғлом ўсиб-улғайишлари учун барча шароитлар яратилган. Ўйин майдончалари, ошхона, мусиқа ва спорт заллари замонавий жиҳозланган.

Кундалик машғулотлардан ташқари рус, инглиз тили, шахмат, шашка, расм чизиш, бадиий гимнастика тўгараклари ҳам фаолият кўрсатади.

Айни пайтда муассасада 36 нафар педагог ҳамда ишчи ходимлар фаолият юритмоқда.

Изоҳ қолдириш

  • Ҳозир сайтда
  • 2 та фойдаланувчи ҳозир сайтда
  • Сўров ўтказиш
  • Сайт ҳақида фирингиз?